Ўзбекистонда инвесторларнинг фойдаланилмаётган давлат объектларини сотиб олишлари осонлаштирилди

Дата: 11:55, 08-08-2014.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фойдаланилмаётган давлат объектларини сотиб олишни осонлаштиришга қаратилган қатор чоралар қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эндиликда давлат объектлари “нол” қийматида сотилишига доир эълонлар республика ва маҳаллий нашрларда эълон қилинганидан бошлаб савдолар ўтказиладиган вақтгача бўлган муддат 2 ойдан 30 кунга қадар қисқартирилди. Айни пайтда давлат мулки объектларини “нол” қийматида сотишнинг асосий шартларидан бири сифатида инвестиция мажбуриятларидан ташқари бу ерда янги иш ўринлари яратиш ва уларни инвестиция мажбурияти олинганидан бошлаб бир йил ичида сақлаб қолиш мажбурияти ҳам белгиланди”, - деб таъкидлашди Давлат Хусусийлаштириш қўмитаси матбуот хизматида.

6 ой давомида давлат активларини очиқ савдоларда олишга талабгорлар бўлмаган шароитда улар сотув нархини қадамба-қадам ойига 10% тушириш йўли билан, лекин бошланғич нархдан 50% кам бўлмаган баҳода сотилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: