Ўзбекистонда инженерлар тайёрлаш соҳаси ислоҳ қилинади

Дата: 16:58, 23-02-2018.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда инженерлар тайёрлаш соҳаси ислоҳ қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

“Кадрлар тайёрлашнинг амалдаги тизими ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг битирувчиларини лойиҳа институтлари ва инжиниринг ташкилотларининг фаол ишлаб чиқариш фаолиятига тез жалб қилиш имконини бермаяпти. Ёш мутахассислар технологик тизимларни лойиҳалаш, конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш ва лойиҳаларни бошқаришнинг бошланғич кўникмаларига эга эмас”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 февралдаги “Иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиҳа ишларини ҳамда муҳандис-лойиҳаловчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида.

Шу билан боғлиқ ҳолда лойиҳалаш ва лойиҳани бошқариш соҳасида муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, чет эл таълим муассасаларидан ва инжиниринг компанияларидан етакчи мутахассислар ва муҳандис-лойиҳаловчиларни ўқув жараёнига кенг жалб этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 2018/2019 ўқув йили давомида олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт базавий тармоқларининг объектларини лойиҳалаш соҳасидаги янги малака талабларини, ўқув режаларини ва дастурларини ҳар томонлама таҳлил қилсин ва улар устидан мониторинг ўтказилади.

Бундан ташқари, лойиҳа ишларини сифатли бажариш учун лойиҳа институтларини зарур замонавий ташкилий техника ва асбоб-ускуналар, хорижий илмий-техник адабиётлар, жаҳондаги ихтисослаштирилган нашрлар маҳсулотлари, шунингдек, илғор дастурий маҳсулотлар билан жиҳозланади.

Шунингдек, чет эллик юқори малакали мутахассисларни тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида лойиҳа ишларини бажаришга жалб этиш ва уларга халқаро амалиётда қабул қилинган нарх ва миқдорларга мувофиқ хақ белгилашга рухсат берилди.

Сурат манбаи: http://intalent.pro/article/inzhenery-budushchego.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: