Ўзбекистонда ипотекани қайта молиялаштириш бўйича компания ташкил этилди
Тошкент. 16 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ипотекани қайта молиялаштириш бўйича компания ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон ипотекасини қайта молиялаштириш компанияси" акциядорлик жамияти (АЖ) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди (868-сонли, 14.10.2019 й.). Қарорга мувофиқ, қайта молиялаш кредит ташкилоти – Ўзбекистон ипотекасини 25 млрд сўм миқдоридаги дастлабки устав капитали бўлган АЖ шаклида қайта молиялаштириш бўйича компания ташкил этилди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, компания устав капиталида давлат номидан акциядор молия вазирлиги ҳисобланади.
"Компаниянинг асосий вазифаларидан бири бозор тамойиллари асосида тижорат банкларига аҳолининг арзон уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун молиявий ресурсларни тақдим этиш ҳисобланади", – дейилади хабарда.
Қарорга мувофиқ, компания эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим тўлашдан озод этилди.
Сурат манбаи: vk-smi.ru