Ўзбекистонда Қирғизистон фуқароси наркотиклар билан ушланди

Дата: 13:19, 26-05-2014.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – “Шарқ” милиция блок-постида йўл пост хизмати ходимлари томонидан Қирғизистон автомобиль мансублик рақамлари бўлган “Тойота-Лэндкрузер” автомобили текширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Унинг рулида Қирғизистон фуқароси Абдуманоп Жалилов бўлган. Милиционерлар автомобилдан “гашиш” наркотик моддаси бўлган целлофан пакет топишди. Кўрсатилган моддалар республикага ноқонуний равишда контрабанда йўли билан олиб кирилган. Жалиловга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 246 моддаси 2 банди (контрабанда) бўйича жиноий иш очилди, тергов олиб борилмоқда”, деб таъкидлашди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: