Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар 12% оширилади

Дата: 12:12, 01-08-2014.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги қарорни имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжатга мувофиқ, 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 12% баравар оширилади.

“2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 107635 сўм, ёшга доир пенсиялар – ойига 210525 сўм, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 210525 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 129180 сўм миқдорида белгилансин”, - дейилади давлат раҳбарининг қарорида.

$1 = 2336,20 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: