Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1 августдан ошади

Дата: 11:31, 15-07-2019.

Тошкент. 15 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1 августдан ошади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилсин. 2019 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи (ЕКИҲ) – ойига 223 минг сўм, ёшга доир пенсиялар – ойига 436150 сўм, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436150 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 267650 сўм", - дейилади президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонида.

Шунингдек, 1 августдан бошлаб II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори 50% дан 75% гача оширилади, II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори ЭКИҲнинг 50% дан 75% гача оширилади, боқувчисини йўқотганлик учун нафақа миқдори ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига нисбатан белгиланади.

Бундан ташқари, 1 августдан бошлаб I гуруҳ ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар учун ойлик қўшимча тўловлар, шу жумладан, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлиги нафақалари ЭКИҲнинг 25% миқдорида жорий этиш вазифаси юклатилди.

 

Сурат манбаи: karsu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: