Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 10% оширилади
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилсин. Кўрсатилган санадан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи ойига 118 400 сўм, ёшга доир пенсиялар ойига 231 575 сўм, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа ойига 231 575 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 142 100 сўм миқдорида белгилансин”, – дейилади давлат раҳбарининг фармонида.
$1= 2396,79 сўм