Ўзбекистонда иш берувчилар ҳомиладорлик ва туғуруқ бўйича пособияларни 2016 йил 1 январгача тўлайдилар

Дата: 14:56, 15-12-2014.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда иш берувчилар ҳомиладорлик ва туғуруқ бўйича пособияларни 2016 йил 1 январгача тўлайдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу меъёр Ўзбекистон президентининг “2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2010 йилдан бошлаб ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғуруқ бўйича пособиялар тўлаш тартиби амал қилмоқда.

Шу билан бирга, бюджет ташкилотларида ишловчи аёллар пособияларни бюджетдан оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: