Ўзбекистонда иш берувчилар томонидан декрет пуллари тўлаш амалиёти ўзгартирилмади

Дата: 16:08, 10-01-2018.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда иш берувчилар томонидан декрет пуллари тўлаш амалиёти ўзгартирилмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу президентнинг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454 қарорида кўзда тутилган бўлиб, унга мувофиқ, ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғуриқ бўйича пособиялар тўлаш тартибига доир 2010 йилги тартиб узайтирилган.

Пособиялар 2010 йилгача Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланган. Ўшанда корхоналар тегишли маблағларни олиш учун туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига ариза тақдим этар эди.

2010 йил 1 январдан бошлаб тартиб ўзгартирилди – иш берувчилар ишлаётган аёлларга ўз маблағларидан (бюджет ташкилотларида - бюджет маблағларидан) пособия тўлайдилар. Президент фармонига кўра ушбу тартиб яна бир йилга – 2019 йил 1 январгача узайтирилди.

Қонунчиликка мувофиқ, ходим туғруқ нафақасини ҳомиладорлик ва туғуриқ таътилининг бутун муддатида олиш ҳуқуқига эга. Бу муддат жами 126 (мураккаб туғуриқ ёки 2 ёки ундан ортиқ бола туғилганда – 140 кун) календар кунига тенг.

Ҳомиладорлик ва туғуриқ нафақаси ишчининг тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланади. Агар аёл яна ишга қабул қилинса ёки бир йилдан ортиқ вақтдан кейин чиқса, нафақа миқдори табақаланади.

Нафақани ҳисоблаш қоидалари Давлат ижтимоий суғуртасини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда баён қилинган.

Сурат манбаи: https://www.cminds.com/yearly-cost-maintaining-wordpress-site/

Янгилик билан ўртоқлашиш: