Ўзбекистонда иш бошлашининг биринчи ойида UMS тармоққа 188 мингдан ошиқ абонент улади

Дата: 13:35, 18-03-2015.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда иш бошлашининг биринчи ойида МТСнинг шўъба компанияси бўлган Universal Mobile Systems (UMS) оператори 188,1 минг абонентларни тармоққа улади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия компанияси ҳисоботига асосланган ҳолда.

МТС ҳисоботига кўра, 2014 йилнинг декабрида UMS 188,1 минг абонентларни тармоққа улаган, компания тушуми $1,9 млнни, OIBDA кўрсаткичи (асосий воситалар амортизацияси ва номоддий активларни чиқариб ташлангунга қадар бўлган даромадни билдирувчи таҳлилий кўрсаткич) минус $11,9 млнни, MOU кўрсаткичи (ойига бир абонент томоидан ишлатилган дақиқалар ҳажми) 445 минутни ташкил этди.

Эслатиб ўтамизки, UMS 2014 йил 24 сентябрда россиянинг МТС (50,01%) ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси қошидаги “Радиоалоқа, радиоэшиттирув ва телевидения маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан (49,99%) ташкил этилган, олдинги “Уздунробита” МЧЖга қарашли мулк, ускуна ва инфраструктура UMSга берилган эди. Компания 2G, 3G ва LTE хизматларига лицензия, частоталар, рақамлар ва бошқа зарур рухсатномалар билан таъминланиб, 2014 йил 1 декабрдан бошлаб иш бошлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: