Ўзбекистонда ўқиш муддати камида уч йиллик бакалавриат жорий этилади

Дата: 09:45, 07-06-2018.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ва ўқиш муддати камида бир йил бўлган магистратура жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018/2019 ўқув йилидан бошлаб алоҳида таълим йўналишлари бўйича ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ҳамда камида бир йил бўлган магистратурани жорий этиш, бунда магистратурада мутахассислар тайёрлашни ишлаб чиқариш (амалий) (камида бир йил) ва илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишларга ихтисослашган дастурлар асосида ташкил этиш”, - дейилади Ўзбекистон президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида.

Сурат манбаи: http://www.fergananews.com/news/29171

Янгилик билан ўртоқлашиш: