Ўзбекистонда иш топиш ва ходимлар қидириш соҳасида ноёб лойиҳа яратилади

Дата: 13:14, 16-05-2014.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Малакали ходимлар қидириб топиш - Ўзбекистон меҳнат бозоридаги энг катта муаммолардан бири. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун 2014 йилнинг июл ойида ўзбек интернет ҳудудида Sotrudnik.uz лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Лойиҳанинг ноёблиги шунда бўладики, ушбу веб-илова ёрдамида фойдаланувчи танлаган мутахассислиги бўйича ўз уқувлари даражасига баҳо бериши, ўз қобилиятларига ишонган ҳолда ўзини қизиқтирган иш ўрнига даъво қилиши мумкин бўлади. Иш берувчи компания эса ҳақиқатдан ҳам малакали мутахассисни ишга олаётганлигига ишонч ҳосил қилади”, - деб таъкидлади Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигидаги манба.

Янгилик билан ўртоқлашиш: