Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мис қувурлар нолга тенг ҚҚС билан экспорт қилинади

Дата: 12:12, 07-01-2019.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мис қувурларни экспорт қилишда қўшимча қиймат солиғининг (ҚҚС) нол ставкаси қўлланилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январга қадар мисдан ясалган маҳсулотлар экспортида ҳам қиймат солиғи суммасининг 50%ни ҳисобга киритиш, қолган ярмини корхона харажатларига ўтказган ҳолда ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланади.

Бу Ўзбекистон президентининг 2019 йил 4 январдаги №ПҚ–4090 “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Шунингдек, улар орасида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирадиган электротехника ва электр-маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2022 йилнинг 1 январига қадар ҚҚС тўлаш бўйича кечиктириш имконияти берилмоқда. 2022 йилнинг 1 январига қадар “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан ҳам озод этилади.

Кечиктириш 120 кунга ўзининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар, шунингдек, улар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинадиган қурилиш материаллари импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашда тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 5 июндан бошлаб ТИФ ТН кодлари 74 гуруҳи бўйича мис қувурларни хорижий валютага экспорт қилиш Солиқ кодексининг 212 моддасида кўзда тутилган қоидага истисно тариқасида 20% ставкада ҚҚСга тортилади.

Сурат манбаи: https://ucm96.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: