Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мамлакатда ўзлаштирилган товарлар импорти давом этмоқда

Дата: 13:54, 22-02-2018.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мамлакатда ўзлаштирилган товарлар импорти давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғилишда бир қатор хўжалик бирлашмалари томонидан ўз фаолиятига мос бўлмаган ёки мамлакатимизда ишлаб чиқариш ўзлаштирилган товарларни импорт қилиш ҳолатлари камайиш ўрнига кўпаяётгани қайд этилди. 2017 йилда 185 миллион долларлик, жорий йил январь ойида эса 65 миллион долларлик шундай маҳсулотлар импорт қилинган”, - дейилади Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг 21 февраль куни импорт ҳажмини қисқартириш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишларини таҳлил қилиш, бу борадаги энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилишга доир хабарида.

Масалан, ўтган йили “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан $9 млнлик светодиод чироқлар, прожекторлар ва бошқа товарлар, “Ўзбекнефтегаз” тизимига $2 млнлик пўлат қувур, кабель, иситиш қозони, электродлар, “Ўзбекэнерго” томонидан $800га пўлат сим ва енгил автомобиль олиб келинган.

$1=8182,73 сўм

Сурат манбаи: https://www.wealthresult.com/import-and-export/import-goods-china-nigeria

Янгилик билан ўртоқлашиш: