Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича 52 янги лойиҳа амалга оширилади

Дата: 10:42, 25-07-2016.

Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2015-2019 йилларда Тайёр маҳсулотлар, буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига 30 корхоналарда 52 янги лойиҳаларни амалга оширишни киритиш ҳақида қарор қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукуматнинг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

“Янги лойиҳалар доирасида янги прицеп, телевизор, кондиционерлар, кенг турдаги қурилиш материаллари ва маиший кимё воситалари, дори воситалари ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Яқин уч йил ичида лойиҳалар бўйича маҳаллийлаштиришнинг ўртача даражаси 45-50% етказилади”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Янги лойиҳаларни амалга ошириш ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини, жумладан, кичик тадбиркорлик субъектлари ва йирик корхоналар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, маҳаллий хом ашё асосида импорт ўрнини босувчи ва ички бозорни зарур истеъмол моллари билан бойитишга имкон берувчи ишлаб чиқаришлар яратишни таъминлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: