Ўзбекистонда ишланган фильм Кипрдаги кинофестивалнинг бош соврини учун курашади
Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ёш кинорежиссёр Мухлиса Азизова олган “Она” фильми 14-24 июнда Пафос шаҳрида бўлиб ўтадиган 12- Кипр Халқаро кинофестивалида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жорий йилда “Олтин Афродита” учун дунёнинг турли мамлакатларига мансуб 100 атрофида қисқа ва тўлиқ метражли фильмлар қатнашади. Ўзбек режиссерининг фильми кинофестивалнинг асосий дастурига киритилган.
“Лентани суратга олиш ишлари жорий йилнинг февралида пойтахтда бўлиб ўтди. Бош ролда таниқли россиялик актёр Дмитрий Дюжев суратга тушган. Картинада ўзбек киносининг Раъно Шодиева ва Карим Мирходиев каби юлдузлари ҳам ўйнашган”, – деб таъкидлашди Кинони ривожлантириш марказида.
Фильм сюжети ўз хотинини романнинг бош қахрамонига айлантирган ёзувчининг ҳикоясига бағишланган. Китоб яратилиши баробарида ўйлаб топилган воқеа ва ҳақиқат орасидаги келишмовчилик кучая боради. Фильм қахрамони бошида ўйлаган воқеасини эмас, балки ўз ҳаёти ҳақида ёзаётганини тушуниб қолади.