Ўзбекистонда ишлаётганлар сони 12,5 млн. кишидан ошди
Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Давлат статистика қўмитасининг дастлабги ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда иқтисодиётда бандлар сони 2013 йилда 12,52 млн. кишини ташкил қилган. Бу, 2012 йилдагига қараганда 2,5 фоиз кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Муассаса маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2014 йил бошига келиб 30,49 млн. кишини ташкил қилган.
Бундан ташқари, банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш услуби бўйича аниқланган ишсизлар сони 2013 йилда 639,7 минг кишини ташкил этган бўлиб, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 4,9% тенг бўлган.


