Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқиш, сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйичп компания ташкил этилмоқда

Дата: 18:42, 24-11-2016.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқиш, сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича “Ўзагротехсаноатхолдинг” компанияси ташкил этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир хабар Қимматли қоғозлар бозорини мувофқлаштириш ва ривожлантириш маркази сайтида жойлаштирилган.

Янги ташкил этилаётган "Ўзагротехсаноатхолдинг" таркибига бир қатор компаниялар, жумладан, дастлабки устав капитали давлат улуши ҳисобига шакллантириладиган қишлоқ хўжалиги фаолиятини ишлаб чиқаришни ташкил этишга ихтисослашган “Ўзагротехмаш” АЖ (ҳозирги – “Ўзагросаноатмашхолдинг”), қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга етказиб беришга ихтисослашган «Ўзагролизинг» (ҳозирги – “Ўзқишлоҳхўжаликмашлизинг”) АЖ, қишлоқ хўжалик техникаларига сервис хизматини кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизациялашган хизматларни кўрсатишга ихтисослашган “Ўзагросервис” АЖ (“Ўзагромашсервис” ассоциацияси базасида ташкил этилади) киритилади.

Қарорда "Ўзагротехсаноатхолдинг" акционерлик жамиятнинг асосий вазифалари ҳам санаб ўтилган. Уларнинг асосийлари - қишлоқ хўжалиги техникаларига талабни ўрганиш, уларни ишлаб чиқаришга буюртмалар жойлаштириш (энг аввало, жамият таркибига кирувчи корхоналарда) кабилардан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: