Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортининг 43,4% сабзавот ва мевалар ташкил этади

Дата: 08:57, 17-07-2015.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари умумий экспортининг 43,4% улуши сабзавот ва мевалар ҳиссасига тўғри келади. Уларни етиштириш учун суғориладиган ерларнинг 20% фойдаланилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар яқинда мамлакат Иқтисодиёт вазирлиги томонидан уюштирилган матбуот анжуманида очиқланди.

Таъкидланишича, тармоқнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари умумий ҳажмидаги улуши 41% ошиқдир.

Пахта майдонларининг қисқартирилиши натижасида бошоқли экинларнинг ялпи экин майдонларидаги улуши 1991 йилдаги 25,7%дан 2014 йилга келиб 45%га, картошка ва сабзавотполиз экинлари улуши 7%дан 8,8%гача ошди. Техник экинларнинг ялпи улуши эса 41,9%дан 35,4%гача қисқарди.


Янгилик билан ўртоқлашиш: