Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ноҳалол экспортерлари реестри пайдо бўлади

Дата: 12:58, 02-09-2015.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик мева-сабзовот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ноҳалол экспортерлари реестри пайдо бўлади, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир қарор республика ҳукумати томонидан чиқарилди.

Реестрни юритишга Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги масъул бўлади. Унга ташқи савдо шартномалари бўйича ўтказиб юборилган дебиторлик қарздорлигига эга бўлган ва ваколатли банкларга хорижий валютадаги тушумни вақтида сотмаётган компаниялар тушадилар. Реестрга тушган компанияларга мавжуд камчиликларни бартараф қилгунга қадар экспорт фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланади.

Ушбу хужжат билан Ўзбекистондан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қилиш тартибларига ҳам ўзгартишлар киритилди. Хусусан, 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳукумат мева-сабзовот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узумни фақат темир йўл ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилишни топширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: