Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик машинасозлиги бўйича икки йирик корхона тугатилади

Дата: 14:38, 19-05-2014.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти “Тошкент трактор заводи” ва “Чирчиққишлоқмаш”ни тугатиш ҳақидаги таклифни маъқуллади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тугатилаётган Тошкент трактор заводи негизида “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” яратилади ва бу ерда тракторлар, прицеплар ва пахта териш машиналари ишлаб чиқарилади. “Чирчиққишлоқмаш” асосида эса “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” ОАЖ ташкил этилади ҳамда бу ерда осма ва тиркамали қишлоқ хўжалиги техникасининг замонавий турларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади”, - деб таъкидлашди мамлакат Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизматида.
“Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” ва “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” очиқ акциядорлик жамиятларининг бошланғич низом жамғармалари тугатилаётган “Тошкент трактор заводи” ва “Чирчиққишлоқмаш” очиқ акциядорлик жамиятларининг бюджет ва давлат мақсадли фондлари олдидаги қарздорлигини, жумладан, қарздорликни сўндириш пайтигача ҳисобланган пеня ва жарималарни қўшган ҳолда ундириш ҳисобидан мулк комплексларининг бир қисми сифатидаги давлат улуши эвазига шакллантирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: