Ўзбекистонда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуришга имтиёзли кредит линиялари очилди

Дата: 13:43, 19-07-2018.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуришга имтиёзли кредит линиялари очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарорида айтиб ўтилган.

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари бўйича турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун арзон уйлар қуриш учун 20 йил муддатга, жумладан, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 3% ставкали 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг йиллик 4% миқдоридаги маржаси чегириб ташланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, кредит линияси маблағларини Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй-жойлар қуришга мақсадли йўналтирган ҳолда миллий валютада кредит линиялари очсин”, - деб таъкидланади ҳужжатда.

 

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2015/12/29/nurafshon/

Янгилик билан ўртоқлашиш: