Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 5,2%га қадар ўсди – Давлат статистика қўмитаси
Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 6 ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда ишсизлар сони 691,4 минг кишини ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда сешанба куни.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 5,2% ташкил этди. 2013 йилнинг муқобил даврида ушбу кўрсаткич 4,8% тенг бўлган эди.
Бошланғич маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ-июнида иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони 12,7 млн кишини ташкил қилган (2013 йилнинг январ-июнидагига қараганда 2,5% ўсиш).