Ўзбекистонда ишсизлик даражаси январь-сентябрь ойларида 8,9% ни ташкил этди
Тошкент. 18 ноябрь. ЎзТАГ – 2019 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,9% ни ташкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра, 108 та шаҳар ва туманларда ижтимоий текширув ўтказилди.
"Тадқиқот натижалари таҳлили шуни кўрсатдики, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолига нисбатан 8,9% ни ташкил этди, бу эса январь-июнь ойларига нисбатан 0,2 фоизга паст (9,1%), 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ишсизлик даражаси 0,1 ф. п. –дейилади хабарда.
Қайд этилганидек, энг юқори ишсизлик даражаси Сурхондарё вилоятида 9,3%, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида 9,2% ни ташкил этди. Энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (7,5%) қайд этилди.
Ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сони 1337,5 минг кишини ташкил этди. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси (16-29 ёш) 14,9% ни ташкил этди, аёллар ишсизлик даражаси 12,5% ни ташкил этди.
Бундан ташқари, республикадан ташқарида ишлашга кетган шахслар сони 2611,2 минг кишини ёки 2018 йил январь-сентябрь кўрсаткичларига нисбатан 100,7% ни ташкил этади.
Сурат манбаи: medium.com


