Ўзбекистонда иситиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ойлиги бошланди

Дата: 10:29, 29-11-2018.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг 25 ноябридан 25 декабригача Ўзбекистонда “Куз-қиш иситиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш” ойлиги бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мазкур ойлик ис гази ҳамда қаровсиз қолдирилган ҳайвонлардан қутуриш касаллиги юқишининг олдини олиш каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган”,- дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарида.

Статистик таҳлилларнинг натижасига кўра, фожеали ҳолатларнинг кўпчилиги ис газидан заҳарланишда содир бўлмоқда. Айнан, маусум бошида фуқаролар қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланиб, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмайдилар.

Нохуш ҳолатларнинг асосий сабаблари сертификатланмаган хорижий иситиш мосламаларидан фойдаланиш, болаларни қаровсиз қолдириш, ёпиқ биноларда кўмир ва ўтинларни ёқиш ҳамда носоз ўрнатилган мўрикон кабилар бўлиб чиқмоқда.

“Албатта, ойлик давомида ва кейинчалик саволлар, фикрлар ва таклифлар ҳамда эътирозлар учун Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ўзининг “Тезкор рақами”ни ишга туширди”, - дейилади хабарда.

Пойтахт ҳокимиятида (71) 245-90-50 ёки 1050 қисқа рақамига тун-у кун мурожаат қилган ҳолда малакали мутахассислардан керакли ёрдам ва маслаҳатни олиш мумкинлигини таъкидлаб ўтишди.

Сурат манбаи: http://rubtsovskmv.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: