Ўзбекистонда “Ислом давлати”га ёлловчилар гуруҳига ҳукм ўқилди
Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ –Хоразм вилоят судида тенгдошларини “Ислом давлати” деб номланувчи тўдага ёллаш билан шуғулланган бир гуруҳ ёшларнинг жиноий иши кўриб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Урганчда яшовчи 33-ёшли Шуҳрат Бобоназаров ва унинг Фарҳод Шарипов, Азамат Атаевлар муқаддам судланган Улуғбек Олимов ва Шуҳрат Норметовлар таъсирига тушиб қолиб, ёшлар орасида экстремистик ғояларни тарқада бошладилар”, – дейилади суд хабарида.
Аниқлаштирилишича, юқорида номлари келтирилган ёшлар салафизм ва жиходизм ғояларини тарқатганлар, шунингдек, мамлакатдаги конституцион тузумни ўзгартириш ва ислом Халифатини тузишга чақирганлар.
Суд қарори билан экстремистлар бошлиғи Улуғбек Олимов 18 йилга, Зафар Худайберганов 14 йилга, Абдушариф Худайберганов 11 йилга, Зарифбой Отаниёзов 3,6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бундан ташқари, Атаев 6 йилга, Бобоназаров ва Шарипов 5,6 йилга қамалди.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда террористик фаолиятда иштирок этганлик жиноий қонунчиликка мувофиқ 7 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


