Ўзбекистонда Ислом Каримов тасвири туширилган 1 минг сўмдан 3,2 минг сўмгача бўлган маркалар чоп этилди

Дата: 18:54, 06-09-2017.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ислом Каримов тасвири туширилган 1 минг сўмдан 3,2 минг сўмгача бўлган маркалар чоп этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган почта маркалари туркуми муомалага киритилди. Кичик варақ учун 4 хил рангдаги совғабоп буклет тайёрланди (кляссер)”, - дейилади “Ўзбекистон почтаси” АЖ матбуот релизида.

Таъкидланишича, почта маркалари бир неча рангда ишланган, офсет усулида босилган. Почта маркаларининг перфорацияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Почта маркаларининг ўлчами 42х30 мм. Адади 7 минг нусха.

Янгилик билан ўртоқлашиш: