Ўзбекистонда Ислом Каримов таваллуд топган кунга бағишланган турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда
Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун – 30 январ санасига бағишланган турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Улар мактабларда, касб-ҳунар колледжлари, ОТМ, маҳаллаларда бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, биринчи Президентнинг таваллуди санасига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар мамлакатнинг барча ҳудудларидаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоаларида ўтказилмоқда.