Ўзбекистонда Ислом Каримовга ёдгорлик яратиш бўйича халқаро конкурс эълон қилинди

Дата: 16:31, 07-12-2016.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мамлакатнинг биринчи президент Ислом Каримовга ёдгорлик яратиш бўйича халқаро ижодий конкурс эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбари қарорига асосланган ҳолда.  

Хужжатга мувофиқ, Бош вазирининг ўринбосари А.Арипов бошлиқ ташкилий қўмита ҳайкални яратиш бўйича Халқаро ижодий танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Халқаро танловнинг тадбирлар режаси, харажатлар сметаси, низоми, регламенти ва дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлайди.

“Тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Халқаро танловга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2016-2017 йиллар учун харажатлар сметасида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади”, - дейилади хужжатда. 

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатида вафот этди. У ислом дини анъаналарига мувовиқ, Самарқанд шаҳрида дафн этилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: