Ўзбекистонда ислом молиялаштириши соҳасида биринчи битим келишилди

Дата: 16:07, 20-06-2018.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Asia Alliance Bank акционерлик тижорат банки мамлакатда биринчи бўлиб ислом савдо молиялаштириши соҳасида битимни амалга оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Июнда Asia Alliance Bank АТБ ва Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ХИСМК) “Мурабах” тамойили асосида $9 млн миқдорида савдони молиялаштириш тўғрисида битимни имзоладилар.

Банкдан маълум қилишларича, ушбу битим Ўзбекистонда ислом савдо молиялаштириш соҳасида илк битим ҳисобланиб, у Ўзбекистон Республикаси ва ХИСМК ўртасида жорий йилнинг 6 мартида имзоланган $100 млн миқдоридаги Ҳадли келишуви амалга оширилишини очиб беради.

Asia Alliance Bank мазкур келишув асосида Ўзбекистон резидентларига асосий хом ашё маҳсулотлари ва ҳар қайси бошқа маҳсулотларни экспорт олди молиялаштириш, уларнинг импортини молиялаштириш учун қисқа муддатли кредитлар кўринишида молиявий ресурсларни тақдим қилади.

Ушбу келишувни имзолаш Asia Alliance Bank мавқеасини Ўзбекистонда ислом савдо молиялаштириш бозорини ривожлантириш ўйинчиси сифатида янги даражага олиб чиқади.

Эслатиб ўтамизки, ХИСМК Ислом тараққиёт банки гуруҳининг мустақил бўлинмаси ҳисобланади. Унинг мақсади Ислом Тараққиёт Банки аъзо мамлакатларининг иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун савдони илгари суриш ҳисобланади.


Сурат манбаи: https://www.spot.uz/ru/2018/02/06/p2p/

Янгилик билан ўртоқлашиш: