Ўзбекистонда ҳисобга олиш приборларини текширишнинг янги тартиби ўрнатилди

Дата: 17:31, 21-08-2019.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳисобга олиш приборларини текширишнинг янги тартиби ўрнатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 20 августдаги "Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини олиб ташлаш, текшириш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 698-сонли ҳукумат қарори қабул қилинди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, қарорда электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини текшириш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланган.

"2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш приборларини текшириш давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари орқали ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади", - дейилади хабарда .

Юридик шахслар учун ҳисобга олиш приборларини текширишнинг даврийлиги 4 йил, жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.

Сурат манбаи: anapa.media

Янгилик билан ўртоқлашиш: