Ўзбекистонда ҳисоблагичсиз истеъмолчилар учун совуқ сув таъминоти хизматлари учун тарифларни икки марта оширишлари мумкин

Дата: 15:40, 01-02-2018.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳисоблагичсиз истеъмолчилар учун совуқ сув таъминоти хизматлари учун тарифларни икки марта оширишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тарифларнинг бундай кескин оширилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган “Сув ​​таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни белгилаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган. Қарор лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилган.

Хусусан, Молия вазирлиги иссиқ ва совуқ сувни ўлчаш қурилмаларига эга бўлмаган истеъмолчиларга кўрсатиладиган коммунал хизматлари ҳақини тўлашда оширилган коеффициентни қўллаган ҳолда амалга оширишни таклиф қилмоқда. Бунда иссиқ сув тарифларини 1,5 баробарга, совуқ сув таъминоти тарифларини 2 баробарга ошириш кўзда тутилмоқда.   

Сурат манбаи: https://utilityweek.co.uk/water-uk-announces-new-member/

Янгилик билан ўртоқлашиш: