Ўзбекистонда Ҳисор қўриқхонаси ҳақида маркалар серияси чиқарилди
Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ҳисор давлат қўриқонасига бағишланган маркалар серияси чиқарилди ва январ ўртасидан муомалага киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон почтаси” АЖ хабар қилишларча, почта маркаларида Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”дан жой олган ноёб ҳайвонлар акс этган. Улар орасида тиллақўнғиз, чўл сассиқкўзани, Амударё гулмоҳиси ва сассиқпўпишак кабилар бор.
Серия 4 почта маркаси ва 1 почта блокидан иборат бўлиб, уларда ўзбек тилида лотин ёзувида берилган “Ҳисор давлат қўриқхонаси” номли ёзув мавжуд. Ҳайвонлар номлари лотин алфавитида берилган.
Янги маркалар серияси 10 минг донада чиқарилган.