Ўзбекистонда истеъмол маҳсулотлари учун экологик белгилар жорий этилади

Дата: 17:39, 16-04-2015.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда истеъмол маҳсулотлари ва хизматлар учун миллий экологик ёрлиқни ишлаб чиқиш бўйича ижодий “Ekosert” конкурси эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Конкурс Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бўлинмаси бўлган “Главгосэкосертификат” ДК томонидан ўтказилмоқда.

Қўмитадан хабар қилишларича, конкурсдан кўзланган мақсад ягона миллий экологик сифат белгисини яратишдан иборат. Ёрлиқ маҳсулотнинг экологик хусусиятлари, унинг ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида хабардор қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади. У орқали жамоатчиликнинг маҳсулотлар экологик сертификацияси тўғрисидаги билимлари оширилади.

Конкурсда нафақат дизайнер ва рассомлар, балки 18 ёшга кирган барча қатнашиши мумкин. Танлов якунлари 5 июн – Бутунжаҳон атроф муҳит кунида сарҳисоб қилинади.

Танловга жамоавий ва ҳаммуаллифликдаги ишлар ҳам қабул қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: