Ўзбекистонда истеъмол тармоғида инфляция 9,5% ташкил қилди

Дата: 13:57, 02-11-2018.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонда истеъмол тармоғида инфляция 9,5% ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига таянган ҳолда.

Хусусан, октябрда мамлакат истеъмол бозорида товар ва хизматлар нархлари ўртача 1,3% ўсди.

“Жорий йилнинг саккиз ойида инфляция характери даражаси аста-секин пасайиш тенденциясига эга бўлди. Сентябрдан бошлаб инфляция даражаси йиллик ҳисобда яна ўсиш томонга қараб ҳаракатланди ва жорий йил октябрда 2017 йилнинг октябрига нисбатан 16,3% ташкил этди”, - дейилади муассаса матбуот хизматининг хабарида.

Шундан кейин қайд этилишича, доллар курсининг ошиши ноозиқовқат товарлари нархларининг ўсишига таъсир қилди, ва бу, биринчи навбатда импорт қилинаётган маҳсулотларда акс этди. 15 сентябрдан 15 октябрга қадар АҚШ доллари курси 4,1% ўсди ва ҳозирги пайтда $1 учун 8236,87 сўмни ташкил этади.

Сурат манбаи: https://finance.rambler.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: