Ўзбекистонда истеъмолчиларга ноқонуний ундирилган 3,8 млрд сўмдан зиёд маблағ қайтарилди

Дата: 09:18, 23-01-2017.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси истеъмолчиларга ноқонуний ундирилган 3,8 млрд сўмдан зиёд маблағ қайтаришга ёрдам берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган йилда федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига 9908 ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлар келиб тушди. Улардан 9222 (93,1%) бўйича қарорлар қабул қилинди ва ижобий ечимлар чиқарилди. Истеъмолчиларга ноқонуний ундирилган 3,8 млрд сўмдан зиёд маблағ қайтарилди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясида.

Истеъмолчилар энг кўп табиий газ билан таъминлаш устидан (2863 мурожаатлар, улар умумий сонининг 28,9%), савдо соҳаси (2343, 23,6%), электр таъминоти  (1526, 15,4%), коммунал хизматлар (335, 3,4%), сув таъминоти (308, 3,1%), транспорт (156, 1,6%)  ва бошқалар устидан шикоят қилганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: