Ўзбекистонда истеъмолчилик нархларининг ўртача ўсиши 9,3% ташкил қилди
Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонда товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари 9,3% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 9,4 %га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 10,3 %га ва хизматлар 7,2 %га кўтарилган.
Айни пайтда нархларнинг сезиларли ўсиши феврал (1,9%га) ва октябрда (1,7%га) ойларида бўлди, пасайиши эса июн ва июл ойларига хос бўлди (навбати билан 1,0%га ва 0,7%га).
Октябр ойида карам нархларининг 18,0%га, пиёз 12,8%га, сабзи 9,0%га ва картошка 2,1%га пасайиши кузатилди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ойида ўртача 1,0%га қимматлашиб келган, йил бошидан эса – 10,3%га кўтарилган.
Ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг нархлар ҳолатига таъсирининг асосий омилларидан енгил автомобиллар – 50,2%га, тамаки маҳсулотлари – 17,8%га, шахсий гигиена махсулотлари – 14,7%га, газлама ва эшилган иплар – 14,6%га, асосий маиший маҳсулотлар ва электр асбоблари – 11,5%га, ювиш ва тозалаш воситалари – 11,2%га, алоқа воситалари ва қурилиш моллари – 10,7%га, маиший тўқимачилик маҳсулотлари – 10,4%га, кийим ва оёқ кийим – ўз навбатида 10,9%га ва 10,2%га нархларининг кўтарилиши таъсир қилди.
Ахоли учун пуллик хизматлар соҳасида тарифлар 2017 йил январ-октябрда 7,2%га ошган. Алоқа хизматлари тарифлари 23,8%га, маданият муассасалари хизматлари 14,7%га, мактабгача таълим муассасалари хизматлари 8,3%га, йўловчи транспорт хизматлари 6,9%га, уй-жой коммунал хизматлари 6,8%га, маиший хизматлар 4,6%га кўтарилган.