Ўзбекистонда ўқитувчилар учун махсус имтиёзли мобил алоқа йўлга қўйилади

Дата: 13:45, 04-07-2019.

Тошкент. 4 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ўқитувчилар учун махсус имтиёзли мобил алоқа йўлга қўйилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"UMS мобил оператори ва Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги (ХТВ) халқ таълими тизими ходимларига мобил алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим туздилар", - дейилади ХТВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, келишувнинг мақсади халқ таълими ходимлари учун уларнинг касбий фаолиятини амалга оширишда қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш, сифатли мобил алоқа ва глобал Интернет тармоғидан узлуксиз фойдаланишни яхшилашдан иборат.

"Бунинг учун UMS компанияси томонидан иккита «O‘qituvchi» имтиёзли тариф режаси ишлаб чиқилди», - дейилади хабарда.

Тариф режаларига уланиш ихтиёрий ва яқин кунларда бошланади. Бунинг учун абонент паспортининг асл нусхаси ва у халқ таълими тизими ходими эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома ёки буйруқдан кўчирма) тақдим этиши лозим.

Сурат манбаи: uzedu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: