Ўзбекистонда қиймати $1,3 млрдлик қуёш электростанциялари қурилади

Дата: 15:27, 02-05-2018.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қиймати $1,3 млрдлик қуёш электростанциялари қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Адлия вазирлигининг Телеграм-каналига таянган ҳолда.

Бу президентнинг 2018 йил 28 апрелдаги “Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарорида кўзда тутилган.

Унга мувофиқ, “SkyPower Global” хорижий компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати $1,3 млрдга тенг бўлган қуёш энергостанциялари объектларини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва фойдаланиш лойиҳаларини амалга оширади.

Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ҳокимликларига ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ер участкалари ажратиш вазифаси топширилди.

Эслатиб ўзтамизки, SkyPower Global – Канадага мансуб компания бўлиб, у бутун дунё бўйлаб қуёш электростанциялари тармоғига эгалик қилади.

Сурат манбаи: http://news.sarbc.ru/main/2017/06/15/200714.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: