Ўзбекистонда қиймати $5,2 млрдлик 164 инвестлойиҳалар амалга оширилди

Дата: 22:10, 31-01-2017.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда инвестиция дастурини амалга ошириш доирасида умумий қиймати $5,2 млрдлик 164 инвестлойиҳалар амалга оширилди ва 5329 янги иш жойлари яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу жумладан, нефт-газ саноатида – 9та лойиҳа, рангли металлургия тармоғида – 20, электроэнергетика соҳасида – 5, машинасозлик тармоғида – 3, электротехника соҳасида – 16, енгил саноатда – 17, бошқа тармоқларда – 94та лойиҳалар амалга оширилди.

Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, якунланган лойиҳалар орасида 450 МВт қувватли икки буғ станцияси қуриш орқали Толимаржон ИЭСни кенгайтириш, Ангрен ИЭСда тепофикацион танлов билан юқори кулли кўмирни ёқиш учун 130-150 МВт қувватли энергоблок қуриш, Сиқув компрессор станциясини қуриш орқали Шарқий Бердақ ва Шимолий Бердақ конлари қўшимча инфратузилмасини ривожлантириш, Жиззах вилоятидаги цемент заводини кенгайтириш, Мис эритиш заводида янги эритув печини қуриш кабилар бор.

Ўтган йилда Иқтисодиёт вазирлиги Ахборот технологияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда “Мониторинг” Автоматлашган ахборот тизими ишлаб чиқилди ва жорий этилди. У орқали инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилишида ҳар бир тармоқ жадвалини бажарилиши бўйича тизимли мониторинг ўрнатилган ва бунинг натижасида муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: