Ўзбекистонда ижтимоий кўмак олиш ҳуқуқига эга бўлган пенсионерлар сони кўпайтирилди

Дата: 22:15, 18-08-2015.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ижтимоий кўмак олиш ҳуқуқига эга бўлган пенсионерлар сони 5,5 мингдан 7 мингдан ошиққача кўпайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидан хабар қилишларича, бунга Вазирлар Маҳкамасининг “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш ва янада қўллаб-қувватлаш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги 2015 йил 10 августда қабул қилинган 237 сонли қарор асос бўлиб хизмат қилди.

Қарор билан давлат ижтимоий хизматлари ва кўмагини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари кенгайтирилди. Янги кўмак ва ёрдам турлари ва хизмат кўрсатиш тартиблари жорий этилди.

Натижада турли хилдаги ижтимоий кўмак олаётган шахслар сони 7 минг кишига қадар кўпаяди.

Бундан ташқари, ҳар ойда бепул тақдим этилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сони 9тадан 15тагача кўпаяди, тўпламнинг умумий қиймати эса икки бараварга ошади.

17 мингдан зиёд кекса ва ногиронларга ижтимоий хизматчиларнинг ташрифлар сони эса ҳафтасига 2 мартадан 7 мартагача кўпаяди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: