Ўзбекистонда ижтимоий хизматлар алоҳида дастурлар асосида кўрсатилади

Дата: 22:18, 18-08-2015.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг январидан бошлаб Ўзбекистонда ижтимоий кўмакка муҳтож 17 мингдан ошиқ кексаларнинг ҳар бири учун алоҳида ижтимоий хизматлар дастурлари ишлаб чиқилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидан хабар қилишларича, дастур болалари ва яқинларисиз яшаётган кекса ва ногиронларни қамраб олади.

Алоҳида дастурларнинг жорий этилиши Вазирлар Маҳкамасининг “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш ва янада қўллаб-қувватлаш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги 5015 йил 10 августда қабул қилинган 237 сонли қарори билан кўзда тутилган.

Дастур соғломлаштириш, уйда хизмат кўрсатиш, турар жой шароитларини яхшилаш, ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза, мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш йўналишларини қамраб олади.

Дастур асосида давлат томонидан кафолатланган ва молиялаштирилаётган хизмат ва кўмакларни олиш мумкин бўлади. Буларга даволаниш, дори воситалари, протез-ортопедик буюмлар ва техник реабилитация воситалари билан бепул таъминлаш, санатор даволаниш, уйда ижтимоий кўмак кўрсаткиш, пенсия ва пособиялар, озиқ-овқатлар ва гигиена воситалари билан таъминлаш кабилар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: