Ўзбекистонда ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун интеграциялашган идоралар ташкил этилади

Дата: 18:11, 11-09-2015.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – 2015-2016 йилларда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида аҳолини ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга ихтисослашган икки тажриба идоралари яратилади. Улар Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирликдан хабар қилишларича, бундан кўзланган мақсад – жойлардаги ишга жойлаш идораларининг аҳоли бандлиги ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш бўйича кўрсатаётган хизматлари сифати ва қамровини оширишдан иборат.

Ушбу мақсадда ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ягона ойна хизматлари ташкил этилиб, ижтимоий соҳа компьютерлаштирилади.

Очиладиган юқори функционал идоралар аҳолини ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича барча хизматларни кўрсата оладиган бўлади.

Тажриба идораларида бир ойна принципдаги тегишли хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий технологиялар синовдан ўтказилади. Олинган тажриба асосида келажада республиканинг барча туманларида интеграциялашган идоралар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: