Ўзбекистонда ижтимоий ноннинг нархи 8% ошди

Дата: 16:34, 15-09-2014.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 15 сентябрдан бошлаб 600 граммлик буханка нонининг нархи ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Нон баҳоси 8% ёки 50 сўмга ошиб, 650 сўмга етди.

Айни пайтда Ўзбекистон ун импорти бўйича дунёда етакчи мамлакатлардан бирилигича қолмоқда. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги хорижий қишлоқ хўжалиги хизмати (FAS USDA) маълумотларига кўра, жорий йилда Ўзбекистон 1,3 млн тонна ун экспорт қилган бўлиб, ўтган йил якунлари бўйича ушбу кўрсаткич деярли 1 млн тоннани ташкил қилган эди. Айни пайтда буғдой импортининг 90% ошиғи Қозоғистон ҳисобига тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда ижтимоий нон нархи охирги марта 2013 йил сентябр ўртасида ошган эди. Ўшанда бир буханканинг нархи 50 сўмга ўсган эди.

1$ = 2355,69 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: