Ўзбекистонда ижтимоий соҳа харажатларининг деярли ҳар тўртинчи сўми соғлиқни-сақлашни ривожлантиришга йўлланмоқда
Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ - Ўзбекистонда ижтимоий соҳа харажатларининг деярли ҳар тўртинчи сўми соғлиқни-сақлашни ривожлантиришга йўлланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбек парламенти ахборот хизмати хабарида айтилишича, 2014 йилда соғлиқни-сақлашни ривожлантиришга 4 507,2 млрд сўм ёки ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга йўналтирилган маблағларнинг 24,4% сарфланган. Бу эса 2013 йилдагидан 21,5% кўп.
“2015 йилнинг биринчи чорагида ушбу мақсадларга 1 037,9 млрд сўм ёки ижтимоий соҳа харажатлариниг 24,1% йўналтирилди, бу 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда 19% кўпдир”, дейилади хабарда.