Ўзбекистонда “Ижтимойи фикр” марказига республика мақоми берилди

Дата: 13:32, 27-02-2019.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ижтимойи фикр” республика ташкилоти жамоатчилик фикрини ўрганиш марказига республика мақоми берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу мамлакат президентининг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида​”ги қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, марказнинг асосий вазифаларига хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, шунингдек, ташқи сиёсат соҳаларида мамлакат мудофаа қобилиятини, фуқаролар ўртасида ва динлараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашга, ташқи сиёсат соҳасидаги фаолият самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган ислоҳотлар тўғрисидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш кабилар киритилди.

Шунингдек, марказ вазифалари орасида фуқаролар дунёқарашини шакллантиришнинг асосий йўналишларини, уларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ахлоқий, ҳуқуқий онги ҳолати ва мазмунини белгилаш, аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий маданияти даражасини ўрганиш ва уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш ҳам бор.

Қарорга мувофиқ, “Ижтимоий фикр” маркази томонидан ўтказилган социологик сўров натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида мунтазам муҳокама қилиш ва улар бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш амалиётга жорий этилади.

Қарор билан Ўзбекистон социологлари ассоциациясини ташкил этиш ҳам маъқулланди. Унинг вазифаларига ижтимоий тадқиқотлар ўтказишга кўмаклашиш, Ўзбекистонда ва хорижда демографик жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилишга кўмаклашиш, Халқаро социологлар ассоциациясига аъзо бўлиш, бутун жаҳон социологик конгресслар ва форумларда иштирок этиш киритилди.

Сурат манбаи: focus.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: