Ўзбекистонда қизлар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Дата: 16:13, 24-05-2016.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Ўзбек куч тизимлари қизларни Туркияга жинсий эксплуатация қилиш учун ёллаган ва етказиб берган жиноий гуруҳ вакилларини қўлга туширдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Гуруҳнинг раҳбарларидан бири Самарқандда қўлга олинган 39 ёшли Озода Жафарова бўлган. Озодани орқаваротдан "Озода ширкат" деб чақиришган. У айланма йўллар орқали Ўзбекистонга Қозоғистондан қалбаки паспорт билан кириб келган ва 2007-йилдан буён Туркияда яшаган. Бу ерда у одам савдоси бўйича бизнесни йўлга қўяди”, - деб таъкидлади куч тизимларидаги манба.

Унинг сўзларига кўра, Туркияга қизларни сотишда Озоданинг опаси, 47 яшар самарқандлик Роҳила Жафарова ҳам алоқадорлиги маълум бўлган.  Аёл синглисининг топшириғи билан 2015-йилда Туркияга "катта ҳақ тўланадиган иш" баҳонасида олти нафар самарқандлик аёлни жўнатган. Ҳозирда ушбу қизлар Истамбул фоҳишахоналарида.

Ўзбекистон махсус хизмати вакиллари қизлар Туркияга Теҳрон орқали юборилганини аниқлаганлар. Бунинг учун Роҳила Жафарова қариндоши ёрдамида Тошкентдаги Эрон элчихонасида қизларга виза тўғрилаб, уларга авиачипталар харид қилган. Уларни Теҳронда Арманистон фуқароси бўлган Марина ҳамда Эрон фуқароси бўлган Солих исмли шахслар томонидан кутиб олинган ва Истамбулга кузатиб қўйилган.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш очилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: