Ўзбекистонда кўчма дорихоналар сонини 154тага етказиш режалаштирилмоқда

Дата: 01:10, 04-04-2017.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистонда мавжуд 14 кўчма дорихоналарни 44тага кўпайтирган ҳолда, улар сонини 154тага етказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотни Соғликни сақлаш вазирлиги тарқатди.

Ҳозирги пайтда “Дори-Дармон” ширкатининг “Isuzu” русумли изометрик автофургонлари базасида 14 кўчма дорихоналар, Damas автомобиллари базасида эса 100 дона кўчма дорихоналар ишламоқда.

2016 йилда “Дори-Дармон” ширкати ҳаракатдаги кўчма дорихоналари томонидан аҳолига 7,6 млрд сўмлик маҳсулотлар сотилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: