Ўзбекистонда кўчмас мулк учун гербли бланк зарур бўлади

Дата: 15:29, 12-12-2018.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлатиш ишлари фақат гербли бланкларда амалга оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президентнинг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741 сонли қарорига мувофиқ, гербли бланклар адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича “Давлат белгиси” ИЧБ тарафидан тайёрланади.

Кўчмас мулкни айирбошлаш шартномасининг икки нусхаси, кўчмас мулк билан боғлиқ қолган барча битимларнинг бир нусхаси гербли бланкаларда расмийлаштирилади. Бунда герб йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг 10%и (20 минг 273 сўм) миқдорида ундирилади.

Герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50%и туман ва шаҳарлар бюджетлари даромадларига тақсимланади, қолган 50%и Адлия вазирлигининг ҳисоб-рақамларига ўтказилади ҳамда, шу жумладан, гербли бланкларни тайёрлаш ва маълумотлар электрон банкини яратишга сарфланади.

 

Сурат манбаи: https://dom-i-zakon.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: