Ўзбекистонда кўчмас мулк ёппасига инвентаризация қилинади

Дата: 10:28, 09-08-2016.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – 2016-2017 йилларда Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари ёппасига инвентаризация қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукумат қарорига асосланган ҳолда.

“Барча кўчмас мулк объектлари инвентаризация қилинади ва бир вақтнинг ўзида Кадастр ахборот тизимига ҳисобга қўйилади ҳамда уларга доир маълумотлар солиққа тортишни амалга ошириш учун солиқ инспекциясига юборилади”, – деб таъкидланади хужжатда.

Инвентаризацияни ўтказишдан мақсад кадастр ҳисобига олишни такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларидан (ер участкалари, бино ва иншоотлар) фойдаланганлик учун асосланган солиқ солишни таъминлашдан иборат. Бундан ташқари, у кўчмас мулк объектларини электрон базасига киритишга, ўзбошимча эгалланган ерлар ва қурилган иншоотларни аниқлашга имкон беради.

Инвентаризацияни амалга ошириш учун ишчи гуруҳи ташкил этилиб, уларнинг таркибига ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, ер тузилиши ва кадастри давлат корхонаси, архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси), солиқ инспекцияси, туман ички ишлар бўлими, шаҳарлар, поселкалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари кенгашлари вакиллари кирадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: